Европа Иттифоқига аъзо бўлиш энди Туркиянинг устувор мақсади эмас – Эрдўған
Туркия раҳбарининг фикрича, агар Европа Иттифоқи Туркияни рад этишда давом эца, ўзи ютқазади.

Европа Иттифоқига аъзо бўлиш Туркия учун энди асосий мақсад эмас, бироқ Анқара бу имкониятни бутунлай рад этмаяпти, дея маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 16-август куни.
«Ал Жазеера» телеканалига берган интервюсида Эрдўған шундай деди: «Европа Иттифоқи энди бизнинг устувор йўналишимиз эмас». Унинг сўзларига кўра, Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ғоясидан воз кечмаган, аммо бу масала ҳозирда биринчи ўринда турмайди.
Президентнинг фикрича, агар Европа Иттифоқи Туркияни рад этишда давом эца, бу иттифоқнинг ўзи учун йўқотиш бўлади.
Туркия 1999-йилдан бери Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомига эга. Иттифоққа қўшилиш бўйича музокаралар 2005-йилда бошланган, аммо ҳозирда турли келишмовчиликлар сабабли деярли тўхтаб қолган.

