Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда
Ўзгидромет 18-20 сентябрь — дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади.
Ҳаво ҳарорати кечаси 17-20 даража, кундузи 31-34 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 35-37 даражагача бўлиши кутилмоқда, бу сентябрь ойининг иккинчи ярмидаги иқлим меъёридан 2-4 даражага юқоридир.
Якшанба куни, 20 сентябрда, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, жанубий вилоятлардан ташқари, булутлилик ортиши ва кундузги ҳароратнинг 2-3 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда. Қисқа муддатли ёмғир фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида жойларда кузатилиши мумкин.
Республиканинг чўл ҳудудлари ва тоғли туманларида 20 сентябрь куни шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкентда кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан об-ҳаво кутилади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 18-19 сентябрда 32-34 даража, 20 сентябрда эса 30-32 даражани ташкил этади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

