«Чоштепа» бекатида поезддан метрога ўтиш осонлашди
23-октабрдан ишга тушган «Чоштепа» темир йўл бекати йўловчиларга шаҳарлараро электропоезддан метрога қулай ўтиш имконини беради

«Чоштепа» бекатида поезддан метрога ўтиш янада қулайлашди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилишича, йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида метро билан интеграциялашган «Чоштепа» темир йўл бекати 2026-йил 23-октабрдан фойдаланишга топширилди.
Эндиликда йўловчилар шаҳарлараро электропоезддан тушиб, метрога бемалол ўтишлари мумкин.
Янги бекат поезд ва метро ўртасидаги транспорт алмашинувини енгиллаштиради. Бу эса йўловчиларга манзилга етиб боришда вақтни тежаш, сафарларни қулайроқ режалаштириш ва шаҳар транспортидан самарали фойдаланиш имконини беради.

