Дунё

Чина Эастерн Аирлинес компанияси собиқ раҳбари порахöрлик уçун қамалди

Хитойнинг Чина Эастерн Аирлинес авиакомпаниясининг собиқ раҳбари 10 миллион доллардан ортиқ пора олгани уçун 14 йилга қамалди. Суд унга 600 минг доллар жарима ҳам тайинлади.

Чина Эастерн Аирлинес компаниясининг собиқ раҳбари порахўрлик учун қамалди

Хитойнинг Чина Эастерн Аирлинес авиакомпанияси бошқарувининг собиқ раиси Лю Шаоюн 67,5 миллион юандан (тахминан 10 миллион доллар) ортиқ пора олгани учун 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қамоқ жазосидан ташқари, суд Лю Шаоюнга 4 миллион юан (тахминан 600 минг доллар) миқдорида жарима ҳам белгилади. Ноқонуний йўл билан олинган маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизлар мусодара қилиниб, давлат ҳисобига ўтказилди.

Суд аниқлашича, Лю Шаоюн 2002-йилдан 2023-йилгача Чина Эастерн Аирлинес ва Чина Соутҳерн Аирлинес авиакомпанияларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган даврида ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга бизнес юритиш, шартномалар тузиш ва авиақатновларни бошқаришда ёрдам берган. Бунинг эвазига у жами 67,5 миллион юандан ортиқ миқдорда пора олган.

Ҳукм чиқаришда суд Лю ҳибсга олинганидан сўнг ўз жиноятларини тан олгани, терговга аввал номаълум бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот бергани, айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдиргани, шунингдек, ноқонуний олинган маблағларни қайтарганини инобатга олди. Ушбу ҳолатлар жазони енгиллаштиришга асос бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.