Маҳаллий

Чилонзорда скутер ва Нехиа-3 тўқнашди

22-сентабр куни Тошкентнинг Чилонзор туманида Дронго русумли скутер ва Нехиа-3 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Чилонзорда скутер ва Нехиа-3 тўқнашуви юз берди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, ҳодиса соат 14:00 ларда Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида содир бўлган.

1983-йилда туғилган ҳайдовчи Дронго скутерида чорраҳадан чапга бурилаётган пайтда асосий йўлдан келаётган Нехиа-3 автомобили билан тўқнашган. Автомобилни 2004-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган.

Расмий ахборотда ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот келтирилмаган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.