Маҳаллий

Ҳайдовчига қўполлик қилган ИИББ ходимларига текширув тайинланди

фуқарога тегишли транспорт воситасининг кузов ҳамда ойналарига, ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи ёзувлар (реклама тасвирлари)

Ҳайдовчига нисбатан қўпол муносабатда бўлган ИИББ ходимлари юзасидан текширув бошланди.

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳайдовчи ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео кенг тарқалди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2-август куни соат 21:30 атрофида Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳудудида тунги хизматни ўтаётган ИИО ходимлари ва "Дамас" русумли автомобил ҳайдовчиси, фуқаро A.Sh. ўртасида низо келиб чиққан.

Ушбу ҳолатда фуқарога тегишли транспорт воситасининг кузови ва ойналарига ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи ёзувлар (реклама тасвирлари) туширилгани сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фуқаро билан мулоқот жараёнида айрим ходимлар томонидан қўполликка йўл қўйилган. Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратга олиниб, белгиланган тартибда хизмат текшируви тайинланган.

Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси ҳар қандай вазиятда ИИО ходимларини фуқаролар билан мулоқотда қонунийлик принсипларига қатъий риоя қилишга чақирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.