Canva «энг оғир йилимиз»дан сўнг йирик иш ўринлари қисқартирилишини эълон қилди
Бош ижрочи директор Мелани Перкинснинг айтишича, 1 000 дан ортиқ ходим ё ишдан бўшатилади, ёки уларга лавозимини ўзгартириш таклиф этилади.

Canva «энг оғир йилимиз»дан сўнг йирик қисқартиришларни эълон қилди
Canva ҳаммуассиси Мелани Перкинс бу йил «энг оғир» йилимиз бўлганини айтди
Австралиянинг энг машҳур стартапларидан бири бўлган Canva бизнесни қайта ташкил этиш ҳақида эълон қилди, бу ишчиларнинг 22 фоизига, жумладан, иш ўринларининг қисқаришига таъсир қилади.
Хаммуассис ва бош ижрочи директор Мелани Перкинс «ўн уч йиллик тарихимиздаги ҳеч шубҳасиз энг оғир лаҳза»да 1 271 киши ё ишсиз қолишини, ё бошқа жойга кўчиши ёки лавозимини ўзгартириши сўралишини айтди.
Хабар қилинишича, сунъий интеллектнинг (СИ) компания бизнесига таъсири, шунингдек, бу технологияни ўз платформаларига жорий этиш харажатлари хавотирларга сабаб бўлгани ортидан ўтган йил давомида фирманинг қиймати тушиб кетган.
Бу «бизнинг энг оғир йилимиз бўлди ва бу йил бошида бўлишганимиздек, ўсишимиз сўнгги ўн йил ичида биринчи марта секинлашди», деб ёзди Перкинс ходимларга.
Ушбу «инсон зоти учун жуда оғир қарор» «сезиларли ўзгаришлар» олиб келади, деди Перкинс.
«Баъзи одамлар учун бу уларнинг лавозимларидаги ўзгаришларни ёки марказлашган хабларга кўчишни сўрашни англатади. Афсуски, бу Canva’ни бугунги даражага етказишга ёрдам берган жамоадошлар ва дўстлар билан хайрлашишни ҳам англатади».
37 та мамлакатда ходимларига эга бўлган компания Сидней унинг кўпроқ маҳсулот гуруҳлари учун «асосий макон»га айланишини ва келаси йилдан бошлаб гибрид форматида ишловчилар ҳафтада икки-уч кун офисни тарк этмаслиги кутилаётганини айтди.
Ўтган йил бошида унинг иккита инвестори — Blackbird Ventures ва Airtree компаниялари унинг баҳосини ўтган йил охиридаги 60 миллиард австралия долларидан (41,8 миллиард доллар; 31,1 миллиард фунт стерлинг) қарийб 49 миллиард австралия долларигача камайтиргани хабар қилинган эди.
Шунингдек, Canva янги маҳсулотларни жорий этиш пайтида СИ харажатлари кескин ошгани сабабли ўзининг ички баҳосини ҳам пасайтиргани айтилади.
«Янги технологиялар одамлар нима яратиши мумкинлигини, уни қандай яратишини ва фойдаланадиган маҳсулотларидан нима кутишини ўзгартирмоқда», деди Перкинс чоршанба кунги мaълумотида.
Биринчи лойиҳасини йўлга қўйиш учун 19 ёшида университетдан кетган Перкинс Canva’ни 2013 йилда ишга туширган.
Компания техник кўникмага ёки дизайн тажрибасига эга бўлмаган фойдаланувчиларга тўй таклифномаларидан тортиб бизнес тақдимотларигача бўлган профессионал кўринишдаги графика ва тақдимотларни яратишга ёрдам берадиган қатор шаблонлар ва инструментларни тақдим этади.

