Технология

Садиллас тарихдаги энг қиммат Эссаладеъни тақдим этди

Махсус йöлтанламас 252 нусхадан иборат çекланган ададда иşлаб çиқарилади.

Садиллас тарихдаги энг қиммат Эссаладеъни намойиш қилди

Садиллас компанияси марканинг 125 йиллик юбилейига бағишланган Эссаладе йўлтанламасининг махсус талқинини тақдим этди.

Америка бренди матбуот хизмати маълум қилишича, янги автомобил Эссаладе-В модели асосида яратилган бўлиб, унинг нархи 239 минг долларни ташкил этади.

Махсус йўлтанламас 252 нусхадан иборат чекланган серияда ишлаб чиқарилади. Дизайндаги асосий ўзгаришлар орасида кўк рангли тормоз суппортларига эга янги 24 дюймли ғилдирак дисклари, кузовнинг ташқи қисмларидаги (радиатор панжараси, бамперлар ва ён ойналар) карбон қопламалар ҳамда остоналарнинг махсус ёриткичлари бор.

«Юбилей» йўлтанламасининг салони қора ва кулранг рангларда ишланган. Шунингдек, интерьерда бренднинг пойга моделларига ишора қилувчи кўк рангли урғулар қўлланган. Масалан, хавфсизлик камарлари ва ўриндиқларнинг чокларида айнан шу ранг ишлатилган.

Янги модел 692 от кучига эга 6,2 литрли бензинли В8 двигатели билан жиҳозланган. Машина тўлиқ узатмали бўлиб, соатига 100 км тезликка 4,5 сонияда эришади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.