Йўлдаги чуқурларни сканерлайдиган янги Ҳюндаи Палисаде тақдим этилди
Жанубий Кореянинг 2027-йилги Ҳюндаи Палисаде автомобили бир нечта янги модификациялар билан бойитилди.

**Йўлдаги чуқурларни сканерлайдиган янги Ҳюндаи Палисаде тақдим этилди**
Ҳюндаи ўзининг флагман кроссовери Палисадеънинг янгиланган версиясини намойиш этди. Ушбу модел янги модификациялар ва бойитилган стандарт жиҳозлар билан тақдим этилди.
Асосий янгиликлардан бири – бу Ҳигҳ Рооф модификацияси. Том баландлиги 240 мм га оширилиши натижасида салонда бош устидаги бўш жой сезиларли даражада кенгайган. Шунга қарамай, автомобилнинг умумий баландлиги 2005 мм ни ташкил этади, бу эса стандарт ерости автотураргоҳларига кириш учун етарли. Ташқи кўринишидан Ҳигҳ Рооф кузов рангидаги алюминий қопламали том устқурмаси, қора дераза ҳошиялари ва 21 дюймли енгил қотишмали ғилдирак дисклари билан ажралиб туради.
Энг юқори комплектацияда автомобил стандарт тарзда Превиев ЭСС осма тизими билан жиҳозланган. Бу тизим йўлни олдиндан сканерлаш ва амортизаторлар ишини автоматик равишда созлаш учун олд камера ва навигация тизими маълумотларидан фойдаланади.
Шунингдек, йўлтанламас услубидаги стайлинг-тўплам ҳам мавжуд бўлиб, у махсус радиатор панжараси, қўшимча ҳимоя қопламалари, томдаги рейлинглар ва 20 дюймли ғилдираклари билан фарқланади. Ушбу тўпламга 14 динамикли Босе аудиотизими ва иккинчи қатор ўриндиқларининг вентиляцияси ҳам киради.
Двигател қатори ўзгаришсиз қолган. 2,5 литрли турбодамлагичли бензин двигатели 277 от кучини тақдим этади ва 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан ишлайди. Гибрид версияси эса 329 от кучига эга бўлиб, 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Иккала вариант ҳам олд ғилдиракларга тортувчи, ҳам тўлиқ узатмали кўринишда мавжуд.
Жанубий Кореяда янгиланган Палисаде нархлари 44,78 миллион вондан (тахминан 384 миллион сўм) бошланади. Энг қиммат модификация – гибрид куч қурилмасига эга етти ўринли Палисаде Ҳигҳ Рооф – 81,59 миллион вонга (тахминан 691 миллион сўм) баҳоланмоқда.

