Садиллас янги ХТ5 кроссоверини намойиш қилди
Садиллас ўз моделлар қаторини кенгайтиришда давом этиб, плаг-ин гибрид қурилмали янги ХТ5 версиясини тақдим қилди. Кроссовер иккита электромотор, янгиланган дизайн ва томига ўрнатилган лидарга эга бўлди.

Садиллас ўзининг ХТ5 кроссоверининг янги плаг-ин гибрид модификациясини тақдим этди.
Ҳозирча ушбу модел фақат Хитой бозори учун мўлжалланган.
Гибрид ХТ5 ташқи кўринишидан янгиланган олд қисми билан ажралиб туради. Унинг катта радиатор панжараси Оптиқ, Лйриқ ва Вистиқ моделларига хос ёритилувчи элементлар билан безатилган. Пастки ҳаво йиғгичга фаол аеродинамик тўсиқлар қўшилган. Шунингдек, гибрид версияда одатий тутун чиқариш қувурлари мавжуд эмас.
Автомобилнинг двигател тизими иккита электромотор ва 5С тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган литий-ион батареяли плаг-ин гибрид тизимдан иборат. Бензинли двигател 148 от кучига эга, олдинги электромотор 215 от кучини, орқа электромотор эса 148 от кучини ташкил этади.
Яна бир муҳим янгилик – ҳайдовчига ёрдам бериш тизимлари учун модернизация қилинган ускуналар. Томга лидар ўрнатилган, ён томонларида қўшимча камералар пайдо бўлган, фаралар эса ярим автоном бошқарув функсияларига эга машиналарга хос бўлган ҳаворанг тусли ёритқичлар билан жиҳозланган. Момента Р7 Ворлд Модел технологиясига асосланган такомиллаштирилган мажмуа шаҳар ичида ҳаракатланишга мўлжалланган бўлиб, айланиб ўтишлар, айланма чорраҳалар, пиёдалар ўтиш жойлари ва қаторни ўзгартириш каби вазиятларни уддалай олади.
Садиллас янги тизим нафақат йўл ва тўсиқларни танибгина қолмай, балки атрофдаги вазиятни яхшироқ тушуниб, воқеалар ривожини олдиндан башорат қила олади ва мос реаксияларни танлайди, деб умид қилмоқда.

