Бошқа

Бухородаги хонадонлардан бирида қалбаки пуллар ва гиёҳвандлик воситалари топилди

Қалбаки банкноталарнинг умумий номинал қиймати 3 миллион 32 минг сöмни таşкил этади.

Бухородаги хонадонлардан бирида қалбаки пуллар ва гиёҳвандлик воситалари топилди

Бухоро вилоят божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Вобкент туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Олдиндан кузатувга олинган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ҳар бири 2 000 сўмлик жами 1 516 дона қалбаки банкнота ва бир дона рангли принтер аниқланди.

Қалбаки банкноталарнинг умумий номинал қиймати 3 миллион 32 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш жараёнида оғирлиги 284,71 грамм марихуанага ўхшаш модда ҳамда парваришлаб келинган 7 туп каннабис ўсимлиги ҳам топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.