Маҳаллий

Самарқандда қалбаки доллар сотаётган уч шахс қўлга олинди

Ушбу сохта банкнотлар Туркиядан келтирилган бўлган.

Самарқандда қалбаки доллар сотишга уринган уч шахс ушланди

Самарқандда қалбаки долларлар савдоси аниқланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринган шахслар қўлга олинди.

Хусусан, Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро 100 АҚШ доллари номиналидаги қалбаки банкнотлардан иборат жами 7400 АҚШ долларини шартли харидорга 44 млн сўмга сотган пайтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Аниқланишича, қонунбузарларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, қалбаки купюрлар Туркиядан олиб келинган.

Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, шунингдек ушбу ноқонуний ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.