Маҳаллий

Бухорода ноқонуний балиқ ови судгача етиб борди

Бухоро вилояти суди ахборот хизмати раҳбари Феруз Шароповнинг «Xabar.uz»га билдиришича, айбдорлар қонунни бузиб, табиат бойликларига

Бухорода ноқонуний балиқ ови билан боғлиқ иш судга оширилди.

Пешку туманининг «Жонгелди» МФЙ ҳудудидаги «Қорақир-1» контурида жойлашган табиий сув ҳавзасида ўтказилган экологик назорат рейди давомида икки фуқаро – С.С. ва А.Ж. сув ҳавзаси қирғоғида лескали тўрларга илинган балиқларни тераётган вақтда қўлга олинди. Уларнинг ёнидан балиқ овлашда ишлатиладиган тўрлар ва резина қайиқ топилди. Текширувлар натижасида улар томонидан 650 дона орол чавоқ балиғи ноқонуний равишда овлангани аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди судяси Фаррух Икромовнинг сўзларига кўра, экологик органларнинг ҳисоб-китобига кўра, айбдорларнинг табиатга етказган зарари 267 миллион 800 минг сўмни ташкил этади. Дастлабки терговда судланувчиларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисми билан жуда кўп миқдордаги ўғрилик сифатида баҳоланган. Суд ишга доир материалларни чуқур таҳлил қилди. Судда «Пешку балиғи» МЧЖ «Қорақир» сув ҳавзасининг 1961 гектар сув майдонини ижарага олгани, бироқ саноат усулида балиқ овлашга тегишли квотага эга эмаслиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 9-февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларга асосан, табиий сув ҳавзаларида яшовчи балиқлар давлат мулки ҳисобланади.

Суд иши давомида яна бир ҳолат юзага келди. Ҳодиса жойидан 1 дона резина қайиқ ва 35 дона лескали тўрдан ташқари, жами 1077 дона, жумладан, 983 дона орол чавоқ балиғи ва 94 дона орол мой балиғи топилган эди. Бироқ, судда 3 та қопдаги 333 дона орол чавоқ ва 94 дона орол мой балиғи ҳамда 25 дона тўр айнан С.С. ва А.Ж. томонидан овлангани ишончли далиллар билан исботланмади. Сабаби, рейд вақтида воқеа жойидан моторли қайиқда кетиб қолган фуқаронинг шахси аниқланмаган ва айбдорлар ҳам уларни танимаслигини, ҳатто эътибор қаратишмаганини билдиришган. Шунга кўра, суд Конституция ва Жиноят-процессуал кодексида белгиланган «бартараф этиб бўлмайдиган шубҳалар судланувчи фойдасига ҳал қилинади» деган ҳуқуқий принсипни қўллади. Шу сабабли, мазкур қисм судланувчиларнинг айбловидан чиқарилди.

Суд ҳукмига кўра, С.С. ҳамда А.J.ning ҳар бирига 4 йил озодликдан чеклаш ва 2 йил ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди. Бундан ташқари, табиатга етказилган 276 миллион 800 минг сўм зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.