Бухорода 8 ёшли қизга нисбатан уяциз ҳаракатлар содир этган эркакка жиноят иши очилди
Қоракўл туманида 8 ёшли қизга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар содир этган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тумани прокуратураси томонидан тергов олиб борилмоқда, жабрланувчига психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

Бухорода 8 ёшли қизга нисбатан уяциз ҳаракатлар содир этган эркакка жиноят иши очилди
Бухоро вилояти Қоракўл туманида 8 ёшли қизга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Ҳодиса 23-октабр куни содир бўлган. Фуқаро Ш. Р. 8 ёшли қизга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, жараён прокуратура назоратига олинган.
Тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан жабрланган қизнинг ҳолати ўрганилиб, унга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади агентлик хабарида.

