Бухорода вояга етмаган болани калтаклаганларга нисбатан «иш» очилди
Терговга қадар текширув доирасида ўтказилган суд-тиббий экспертизаси натижасига кўра, боланинг танасининг турли соҳаларида жароҳатлар борлиги

Бухорода вояга етмаган болани калтаклаган шахсларга нисбатан «иш» қўзғатилди
Бухоро вилоятида вояга етмаган болага зўравонлик қилингани ҳақидаги ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим ОАВда тарқалган хабарларга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йил 28-август куни Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Э.Р. қизи О.Д. билан учрашиш учун келган 2009-йилда туғилган Э.O.ni унинг хоҳиш-иродасига зид равишда автомашинада қариндоши Ф.F.ning уйига олиб борган.
У ерда Э.Р. ва бошқа шахслар вояга етмаган болани калтаклагани айтилмоқда.
Терговга қадар текширув доирасида ўтказилган суд-тиббий экспертизаси натижасига кўра, боланинг танасининг турли жойларида жароҳатлар борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан 7-сентябр куни Э.Р. ва Ф.F.ga нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари ҳамда 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани вояга етмаган жабрланувчининг процессуал ҳуқуқлари таъминланиши устидан назоратни давом эттиришини билдирди.
Шунингдек, боланинг манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳисобга олган ҳолда, жиноят ишига оид тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирилди.

