Маҳаллий

Бухоро янги аеропорти 2027-йил Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топширилади — президент

Бухорода янги халқаро аеропортга олиб борувчи 5,5 км алоҳида БРТ йўлаги ташкил этиш режа қилинмоқда. Президент мутасаддиларга аеропорт ва йўлни 2027-йил Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топшириш вазифасини берди. Малайзия, Кувайт, Миср каби давлатлар билан авиақатновлар йўлга қўйиш топширилди.

Бухородаги янги аеропорт 2027-йил Мустақиллик байрамигача ишга туширилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Бухородаги янги аеропорт ҳамда унга олиб борувчи БРТ йўлини 2027-йил Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топшириш вазифасини берди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

300 млн долларлик ушбу аеропорт бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади. Лойиҳа доирасида аеропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километр узунликдаги янги ва замонавий автомобил йўли қурилади.

Шунингдек, жамоат транспорти ҳаракатини енгиллаштириш мақсадида автобуслар учун 5,5 километрли алоҳида БРТ йўлаги ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.

Президентнинг таъкидлашича, мазкур янги инфратузилма Бухорога келадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун юқори даражадаги қулайликлар яратади ҳамда ҳудуднинг транспорт ва транзит салоҳиятини сезиларли даражада кенгайтиради.

Йиғилишда вилоятга тўғридан-тўғри авиапарвозлар географиясини кенгайтириш масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан, Туркиянинг Пегасус авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўймоқда.

Келаси йилда эса Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайн каби давлатлар билан ҳам мунтазам ва чартер авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Янги Бухоро халқаро аеропортини қуриш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси Узбекистан Аирпорц компанияси томонидан Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Янги аеропорт мажмуаси Бухоро туманидаги “Қумсултон” массиви ҳудудида барпо этилади. У ички ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатади ҳамда ҳудуднинг асосий транспорт хабларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Лойиҳа доирасида қуйидагиларни қуриш режалаштирилмоқда:

Аеродром инфратузилмаси давлат бошқарувида қолади. Хусусий шерик эса йўловчи терминали ва унга тегишли инфратузилманинг қурилиши ҳамда эксплуатацияси учун масъул бўлади.

Узбекистан Аирпорц маълумотига кўра, аеропортни ДХШ асосида қуриш ва бошқариш бўйича тендерда иштирок этиш учун 6 та халқаро компания дастлабки саралашдан ўтган.

Лойиҳага Буюк Британия, Туркия, Хитой, Япония, Украина, Яқин Шарқ давлатлари ва бошқа мамлакатлардан 51 та компания қизиқиш билдирган.

2025-йил март ойида Узбекистан Аирпорц компанияси раиси Жавлонбек Умархўжаев Бухоронинг янги аеропорти қурилишини якунлаш ва фойдаланишга топшириш 2026-йил охирига режалаштирилаётганини маълум қилганди.

2026-йил январида эса Бухоро халқаро аеропорти директори ўринбосари Шаҳбоз Ҳайитов уни 2027-йил биринчи чорагида ишга тушириш режа қилинганини айтди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.