Маҳаллий

Бухоро вилоятидаги корхонадан 137,7 млн сўмлик асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилди

Бухоро вилояти Ромитан туманилик тадбиркорнинг 137,7 млн сўмлик асоссиз солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди. «Z.S.Z.» МЧЖ вакили солиқ органлари суд қарорини ижро этмаганидан кейин ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аввалроқ Бухоро туманлараро маъмурий суди корхонанинг шахсий ҳисобварағидан айланмадан олинадиган солиқ, жарима ва пеняни ҳисобдан чиқариш мажбуриятини юклаган эди. Текширув ва аралашувдан сўнг […]

Бухоро вилоятидаги корхонадан 137,7 млн сўмлик асоссиз қарздорлик ўчирилди

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги тадбиркорнинг 137,7 млн сўмлик асоссиз солиқ қарздорлиги бекор қилинди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.

«Z.S.Z.» МЧЖ вакили солиқ органлари суд қарорини ижро этмаганидан кейин ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бундан аввал Бухоро туманлараро маъмурий суди корхонанинг шахсий варақчасидан айланмадан олинадиган солиқ, жарима ва пеняни ўчириш мажбуриятини юклаган эди.

Бизнес-омбудсманнинг текшируви ва аралашувидан сўнг қарздорлик ҳисобланган пеня билан бирга тўлиқ бекор қилинди.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғига расмий огоҳлантириш берилди. Идорага келгусида бу каби қонунбузарликларга йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.