Бухоро вилоятидаги еттита дорихонада дори воситаларининг ноқонуний сотилиши аниқланди. Видео

Бухоро вилоятидаги еттита дорихонада дори воситаларининг ноқонуний сотилиши аниқланди. Видео
Бухоро вилоятида ўтказилган текширувлар давомида дори воситаларининг ноқонуний сотилиши ҳолатлари аниқланди. Еттита дорихонада 101 номдаги препаратлар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Текширувлар Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси мутахассислари томонидан «Arzon apteka bot» мобил иловасига жойлаштирилган эълонлар асосида ўтказилди.
Тадбирлар давомида, шунингдек, иловада кўрсатилган субъектлардан бири амалда дорихона эмаслиги маълум бўлди. «Onlayn 5» учун кўрсатилган манзилда BTS тезкор етказиб бериш хизматининг Бухоро вилояти филиали жойлашган бўлиб чиқди.
Бундан аввал Намангандаги уйлардан бирида сотиш учун мўлжалланган 56 номдаги 13,2 минг дона дори воситалари сақланаётган яширин омбор аниқланган эди. Партиянинг қиймати 577,4 миллион сўмга баҳоланиб, 30 ёшли эгасига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

