Маҳаллий

Бухоро матбуотининг йўқотилмаган мероси (фото ва видео)

Бухоронинг ҳар бир кўчаси, ҳар бир мадрасасию қадимий деворидан тарих нафаси уфуриб туради. Бу заминда

Бухоро матбуотининг йўқолмаган мероси (фото ва видео)

Бухоронинг ҳар бир кўчаси, ҳар бир мадрасаси ва қадимий деворидан тарих нафаси уфуриб туради. Бу диёрда қалам аҳли доимо халқ дардини сўзга айлантириб, замон руҳини тарих саҳифаларига муҳрлаб келган.

Бухоро шаҳридаги муҳташам Кўкалдош мадрасасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими кўмагида «Йўқотилмаган мерос» номли хотира кечаси ташкил этилди. Тадбирда Бухоро вилояти матбуоти ривожига катта ҳисса қўшган марҳум устоз журналистлар ёдга олинди. Иштирокчилар уларнинг ибратли ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, касбига чексиз садоқати ҳамда авлодлар учун қолдирган бой маънавий мероси ҳақида самимий суҳбатлашишди.

Марҳум устозлар ҳаққига тиловат ва дуо қилингач, йиғилганлар хотира кўргазмасини томоша қилдилар.

Бу улуғ зотларнинг ҳаёт йўли осон кечмаган. Уларнинг аксарияти ўз даврининг оғир тазьиқлари ва суронли синовларини бошдан кечирган, ҳақиқатни очиқ айтиш йўлида жонини ҳам гаровга қўйишдан қайтмаган.

«Аммо уларнинг барчасини ягона бир ғоя: касбга садоқат, ҳақиқатга ишонч ва халққа беминнат хизмат қилиш туйғуси бирлаштириб турарди. Бугун устозларни ёд этар эканмиз, аслида, ўз касбимиз, тарихимиз ва ўзлигимиз ҳақида мушоҳада юритамиз. Чунки устозини унутган шогирднинг келажаги, тарихини унутган миллатнинг эртаси бўлмайди. Бу хотира кечаси — бизнинг фарзандлик ва шогирдлик бурчимиздир»,

— деди уюшманинг Бухоро вилояти бўлими раиси Гулшода Ибрагимова.

Бу ташаббус, шубҳасиз, ниҳоятда қадрлидир. Зеро, хотира фақат тил билан айтилганда эмас, балки саҳифаларга муҳрлангандагина авлоддан авлодга ўтади. Бугун қўлимиздаги биргина эски газета ёки сурат эртага бутун бир давр солномасидан сўз очувчи бебаҳо манбага айланиши мумкин.

Бухоро журналистикаси тарихида ўзидан ўчмас из қолдирган 160 нафар устознинг хотираси қалбларимизда ҳамиша яшайди. Уларнинг қалами тўхтаган бўлиши мумкин, бироқ улар қолдирган сўз, фикр ва маънавий мерос ҳануз яшаб келмоқда. Ва бу мерос йўқолмаган. Бор ва барҳаёт.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.