Маҳаллий

Бугун Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ўзгарувчан булутли бўлиши, ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлиши прогноз қилинмоқда. Фарғона водийсида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан эсиб, ғарбга ўтади, тезлиги 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим туманларда чанг-тўзонлар билан 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25 даража, жанубда 33 даражагача бўлади.

Тошкентда ўзгарувчан булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-14 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат 22-24 даража бўлиб, секин-аста 17-19 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ўзгарувчан булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан эсиб, ғарбга ўтади, тезлиги 7-12 м/с, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.