Маҳаллий

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фақат Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21–26 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол ғарбий шамолга ўтиб, 3–8 м/с тезликда эсади, айрим пайтларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22–24 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Сел ва тошқин ҳодисалари юз бериши мумкин. Шарқий шамол 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13–18 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.