Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат пасайиши прогноз қилинмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги, бироқ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкинлиги маълум қилинди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража, шимолда 25-30 даража бўлади.
Тошкентда кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги прогноз қилинмоқда. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги прогноз қилинмоқда. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30 даража бўлади.

