Бугун Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ўзгарувчан булутли бўлиши, жойларда ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда кучли бўлиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-26 даража бўлади.
Тошкентда ўзгарувчан булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ўзгарувчан булутли бўлиши, жойларда ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда кучли бўлиши кутилмоқда. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши эҳтимоли бор. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18 даража бўлади.
1-2 октябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

