Бошини силаб ўтиришмайди
Қирғизистон Президенти фуқароларни коррупция ҳақида хабар беришга чақирди ва ёлғончиларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришга ваъда берди

Бошини силаб ўтиришмайди
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров депутатлар ва фуқароларга мурожаат қилиб, давлат хизматларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди. У асосланган далилларни тақдим этганларга қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ваъда қилди. Унинг сўзларига кўра, коррупцияда айбдорлар қаттиқ жазоланади.
Давлат раҳбари, шунингдек, сиёсатчилар, журналистлар, блогерлар ва экспертларни ҳар бир сўз учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирди. У мамлакат сиёсий қарама-қаршиликлар ва беқарорлик оқибатларини аллақачон бошдан кечирганини эслатиб ўтди. Унинг фикрича, долзарб мавзуларнинг муҳокамаси жамиятни парчалаш воситасига айланмаслиги керак.
«Ёлғон тарқатиб, тинч аҳолининг бошини айлантираётганларнинг бошини силаб ўтирмаймиз. Уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади», — деди Жапаров.
У сиёсий очколар ортидан қувиб, одамларнинг туйғуларига дахл қилувчи масалаларни қасддан кескинлаштириш мумкин эмаслигини таъкидлади. Оммавий равишда айтилган ҳар бир сўз жамият олдида жавобгарликни келтириб чиқаради.

