Маҳаллий

Бош прокуратура Бобур кўчасидаги тарихий бино бўйича ҳокимнинг қарори юзасидан судга даъво аризаси киритди

Бош прокуратура Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган маданий мерос объектига дахлдор ҳоким қарорини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди. Аввалроқ Агентлик Бош прокуратурага тарихий бинонинг сақланишини хавф остига қўйган бўлиши мумкин бўлган ўтган йиллардаги қарорларга ҳуқуқий баҳо беришни сўраб мурожаат қилган эди. Агентликнинг хабар беришича, Бош […]

Бош прокуратура Бобур кўчасидаги тарихий бинога оид ҳоким қарори юзасидан судга даъво аризаси киритди

Бош прокуратура Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган маданий мерос объектига дахлдор ҳоким қарорини қонунга хилоф деб топиш талаби билан судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Аввалроқ Агентлик Бош прокуратурага тарихий бинонинг сақланиб қолишини хавф остига қўйиши мумкин бўлган ўтган йиллардаги қарорларга ҳуқуқий баҳо беришни сўраб мурожаат қилган эди.

Агентликнинг хабар беришича, Бош прокуратура унинг позициясини қўллаб-қувватлаган. Назорат органи аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш учун судга мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур иш суд тартибида кўриб чиқилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.