БМТ комиссияси: Исроил сулҳдан кейин ҳам Ğазода геноцид ҳаракатларини давом эттирмоқда
Исроил куçлари Ğазода сулҳ öрнатилган вақт – 2025-йил октабрдан кейин 1400 дан ортиқ фаластинликни öлдирган. БМТ тергов комиссияси хулосасига кöра, фаластинликларни öлдириş ва жароҳатлаş ортида «аниқ демографик ва этник мулоҳазалар» турибди.

БМТ комиссияси: Исроил сулҳдан кейин ҳам Ğазода геноцид ҳаракатларини давом эттирмоқда
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши тузган мустақил халқаро тергов комиссияси 26-октабр куни Исроилнинг Ğазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди. Унда Исроил 2025-йил октабрдаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ğазода геноцид ҳаракатларини содир этишда давом этаётгани маълум қилинган. БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилган ҳужжат Исроилда 2023-йил 7-октабрдаги Ҳамас ҳужумидан кейинги илк парламент сайлови арафасида чиқди. Исроилнинг ўзи бу ҳисоботни қатъий рад этмоқда.
Комиссия 2023-йил октабрдан буён Исроил ва Фаластин хавфсизлик кучлари содир этган қотиллик ва жароҳатларни ўрганди. Ҳужжатда Исроил кучлари ўт очишни тўхтатиш даврида ҳам аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда оғир ва бошқарилмайдиган бомбалар, дронлар ҳамда снайперлардан фойдаланишда давом этгани қайд этилган. 2025-йил 10-октабрдан 2026-йил 30-сентабргача Исроил ҳужумларида Ğазода 1431 киши, жумладан, камида 300 бола ўлдирилган.
Ğазонинг Исроил назоратидаги қисми эса келишувда белгиланган 53 фоиздан камида 60 фоизгача кенгайган. Вақтинчалик деб эълон қилинган «Сариқ чизиқ» амалда янги чегарага айланган. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу 2026-йил май ойида Ğазонинг 70 фоизини эгаллашни буюрганини айтганди.

