БМТ: ҳар йили 12 миллиондан ортиқ қиз 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиқади
БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили 12 миллиондан ортиқ қиз 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиқади. Ташкилот бош котиби уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга ва таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга чақирди. Дунёда ҳар уч сонияда битта болалар никоҳи тузилади. Ҳар йили 12 миллиондан ортиқ қиз 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиқади, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 11 октябрь — Халқаро қизлар куни муносабати билан. БМТ маълумотларига кўра, барвақт никоҳлар қизларни таълим олиш имкониятларидан маҳрум қилади ҳамда уларнинг соғлиғи ва хавфсизлигига таҳдид солади. Гутерриш муаммонинг асосий сабабларидан бири сифатида […] номини тилга олди

БМТ: ҳар йили 12 миллиондан ортиқ қиз 18 ёшга тўлмасдан турмуш қуради
БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили 12 миллиондан ортиқ қиз 18 ёшга етмасдан эрга тегади. Ташкилот бош котиби уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга ва таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга чақирди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 11 октябрь — Халқаро қизлар куни муносабати билан баёнот беришича, дунёда ҳар уч сонияда битта болалар никоҳи тузилади. Ҳар йили 12 миллиондан ортиқ қиз 18 ёшга тўлмасдан турмуш қуради.
БМТ маълумотларига кўра, эрта никоҳлар қизларни таълим олиш имкониятидан маҳрум қилади ҳамда уларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини хавф остига қўяди. Гутерриш бу муаммонинг асосий сабабларидан бири сифатида қашшоқликни айтиб ўтди. Қуролли можаролар, иқлим инқирозлари ва мажбурий кўчиш пайтида ҳам хавф ортади.
Сўнгги 25 йил ичида таълим, ижтимоий ҳимоя ва оилаларни қўллаб-қувватлаш эвазига 68 миллионга яқин болалар никоҳининг олди олинди. Бироқ молиялаштиришнинг қисқариши ушбу прогрессга таҳдид солмоқда. Ҳозирги суръатларда болалар никоҳига барҳам бериш учун юзлаб йиллар талаб қилиниши мумкин.
БМТ бош котиби ҳукуматларни, бизнесни ва жамоат ташкилотларини қизлар таълимига, оилаларни қўллаб-қувватлашга ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга инвестицияларни кўпайтиришга чақирди.
Бу йил Халқаро қизлар куни «Болалар никоҳига чек қўйайлик ва қизлар ҳуқуқларига сармоя киритайлик» шиори остида ўтди.

