«Биз ютқаздик»: Вуçиç парламент сайловидаги маğлубиятни тан олди
Сербиянинг собиқ президенти Александар Вуçиç 25-октабрда öтказилган навбатдан таşқари парламент сайловида öз партияси маğлуб бöлганини тан олди. Унинг дастлабки баҳосига кöра, мухолифатдаги «Талабалар рöйхати» парламентда 135–140 та, Сербия тараққиёт партияси эса 105 та öрин олиşи мумкин. Якуний натижалар ҳали эълон қилинмаган.

«Биз ютқаздик»: Вуçиç парламент сайловидаги мағлубиятни тан олди
ДВ хабарига кўра, Вуçиç Белграддаги Сербия тараққиёт партияси қароргоҳида тарафдорлари олдида чиқиб, овоз бериш натижалари ҳақида сўзлаган.
«Ҳозирча якуний натижалар йўқ, аммо... бу сайловда ютқазганимиз аниқ. “Талабалар рўйхати” ғалаба қозонди: улар 135 тадан 140 тагача ўрин олади, бизда эса 105 та бўлади. Бошқа ҳеч ким парламентга ўтмади», - деган у.
Сербия Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 18:00 да - сайлов участкалари ёпилишига икки соат қолганида - сайловчилар иштироки 64,9 фоизни ташкил этган. Хабарда бу 1992-йилда Югославия парчаланишидан буён рекорд кўрсаткич экани қайд этилган.
Сербиянинг Данас газетаси ёзишича, Вуçиç мағлубиятини тан олгач, одамлар «Талабалар рўйхати» ғалабасини нишонлаш учун Белград кўчаларига чиққан.
Сайлов бюллетенларига жами 18 та рўйхат киритилган. Бироқ асосий рақобат Вуçиçнинг Сербия тараққиёт партияси ва «Талабалар ғалаба қозонади» рўйхати ўртасида кечган.
Талабалар ҳаракати 2024-йил ноябрда Нови-Сад шаҳридаги темирйўл вокзали томи қулаб, 16 киши ҳалок бўлганидан кейин бошланган норозилик намойишлари фонида шаклланган. Ҳукумат танқидчилари фожиани коррупсия ва бепарволик билан боғлаган.
Вуçиç сентабр охирида президентлик лавозимидан кетган эди. У партияси парламент сайловида ғалаба қозонса, ҳукуматга раҳбарлик қилишни режалаштирган.
Унинг иккинчи президентлик муддати 2027-йил майида тугаши керак эди. Вуçиç учинчи муддатга номзодини қўя олмасди.

