Дунё

“Биз доим алоқадамиз, ҳар қандай масалани биргаликда ҳал қиламиз” – Бозоров

Париж ва Рим шартномалари Европа интеграциясининг ҳуқуқий пойдеворини яратган бўлса, Марказий Осиёда Хўжанд декларацияси уч давлат ўртасидаги янги муносабатлар босқичини белгиламоқда.

“Биз доим алоқадамиз, ҳар қандай масалани биргаликда ҳал қиламиз” – Бозоров

Хўжандда бўлиб ўтган иккинчи Фарғона тинчлик форумида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг юқори мартабали вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда ўндан ортиқ давлат делегациялари иштирок этди.

Форумда ҳудудлараро ҳамкорлик, ўзаро ишонч, сув ва энергетика масалалари, шунингдек, Хўжанд декларациясининг амалий аҳамияти муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг айтишича, Хўжанд шаҳрида ўтказилаётган Фарғона тинчлик форумининг иккинчи йиғилиши Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдонга айланган. Унинг сўзларига кўра, форум доирасида иқтисодий, ижтимоий, маданий ва маърифий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Бозоров форумни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан имзоланган абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг амалий ифодаларидан бири сифатида баҳолади.

“Энг асосийси, бизга ҳуқуқий майдон яратиб берилган. Ҳудудлараро кенгаш президентларимиз ташаббуси билан ташкил этилган”, - деди Фарғона вилояти ҳокими.

Унинг қайд этишича, мазкур кенгаш Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудлари, Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги доимий амалий мулоқот механизмига айланган.

“Шунинг учун биз деярли ҳар куни алоқадамиз. Қандайдир масала бўлса, ўзаро телефон орқали мулоқот қиламиз ёки муайян масалани чегарада учрашиб, жойида ҳал қилиш имконига эгамиз”, - деди Хайрулло Бозоров.

Ҳокимнинг фикрича, ҳудудлараро кенгаш ва шу каби мулоқот майдонлари уч давлатнинг чегараолди вилоятлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни мунтазам давом эттириш учун имконият яратмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.