Дунё

Бирлашган Араб Амирликларидаги ауксионда ноёб оқ лочин 571 минг долларга сотилди

Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган ауксионда ноёб оқ лочин 571 минг долларга сотилди

Абу Дабидаги кимошди савдосида дунёдаги энг ноёб оқ лочинлардан бири тахминан 571 минг долларга харид қилинди. Бу ҳақда “Михневс” нашри Кҳалееж Тимесъга таяниб хабар берди.

Наслдор ва оппоқ патларга эга бу қуш лочинлар ауксиони тарихида сотилган энг қиммат қуш сифатида рекорд қайд этди. Америкалик селексиячилар етиштирган лочин Гйр пуре ултра вҳите зотига мансуб.

Савдолар Абу Дабидаги анъанавий Халқаро овчилик ва от спорти кўргазмаси доирасида ташкил этилди. Кўргазмага маҳаллий ва хорижий мутахассислар томонидан зотдор, бақувват ҳамда овчилик қобилияти юқори бўлган энг сара қушлар олиб келинди.

Аввалги жаҳон рекорди 2021-йилда Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида ўрнатилган эди. Ўшанда энг қиммат лочин 467 минг долларга баҳоланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.