Биотерроризм, ишсизлик ва қонундаги бўшлиқлар - Билл Гейц сунъий интеллект хатарларидан огоҳлантирди
Мисрософт компанияси ҳаммуассиси Билл Гейц СНН телеканалига берган интервюсида сунъий интеллектни инсоният тарихидаги энг хавфли ихтиро деб атади. Миллиардер назорациз қолган СИ келажакда киберҳужумлар ва биотерроризм қуролига айланиши, меҳнат бозорида эса мисли кўрилмаган ишсизликни келтириб чиқаришидан хавотир билдириб, ҳукуматларни қатъий назорат чораларини кўришга чақирди.

Биотерроризм, ишсизлик ва қонундаги бўшлиқлар — Билл Гейц сунъий интеллект хавфлари ҳақида огоҳлантирди
Сунъий интеллект ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган бир пайтда яшаяпмиз. Аммо бу мислсиз ютуқлар билан бирга қандай хатарлар ҳам келмоқда? Мисрософт компанияси ҳаммуассиси ва технологиялар оламидаги энг нуфузли шахслардан бири Билл Гейц СНН телеканали журналисти Жейк Тапперга берган интервюсида бу борада жиддий огоҳлантиришлар берди.
У сунъий интеллектни инсоният яратган «энг хавфли технология» деб атаб, унинг киберҳужумлар ва биотерроризм қуролига айланиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Гейцнинг айтишича, ёвуз ниятли одамлар қўлига чекловларсиз топширилган сунъий интеллект глобал миқёсдаги фалокатларга, ҳатто пандемиядан ҳам 50 баробар даҳшатлироқ оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, мулти-миллиардер миллионлаб иш ўринларининг йўқолиши ва айрим касбларни фақат инсонлар учун сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Булар фақат биз билган ҳодисалар, холос. Биз билмаган яна қанчадан қанча ҳолатлар борлигини тасаввур ҳам қила олмайман.”
“Ўйлайманки, ҳали ҳеч бир соҳа ўз хавотирлари ҳақида бунчалик очиқ гапирмаган. Биздаги номутаносиблик шундаки, соҳа ичида жуда кўп хавотир бор, аммо академиклар, сиёсатчилар ва давлат арбоблари бу воситаларнинг қанчалик мураккаб ва кучли эканидан етарли даражада хабардор эмас. Шу сабабли бу хабардорлик ошгани сайин, сиёсатда ҳам кўплаб такомиллашувлар юзага келади. Масалан, болалар СИ билан эмоционал алоқада бўлиши керакми? СИ қандай қилиб мактабдаги ўқитувчиларни тўлдириши ва шунчаки иншо ёки ёзма ишда кўчирмакашлик воситаси эмас, балки кўпроқ қизиқувчанликни уйғотувчи восита бўлиши мумкин? Агар турли мамлакатларга қарасангиз, масалан, Хитой болаларнинг СИ билан муносабат ўрнатишини тақиқлаган. Айрим давлатлар сунъий интеллект юзага келтириши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишда анча олдинга ўтиб кетишди.”
“Бу жуда қўрқинчли ва хавфли эшитилади.”

