Билл Гейц сунъий интеллект сабаб бир млрд одам ҳалок бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Билл Гейц сунъий интеллект туфайли бир млрд одам ҳалок бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
Сунъий интеллект тараққиёти бир миллиард одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган ҳодисаларни юзага келтириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Мисрософт асосчиси Билл Гейц НБС Невсъга берган интервюсида маълум қилди.
“СИ, шубҳасиз, жуда катта кучга эга. У бир миллиард одамнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган жараёнларни бошқаришга қодир. Албатта, 100 фоизлик натижага эришиш осон эмас. Аммо ёвуз ниятли одамлар энг илғор СИ воситаларидан фойдаланса, у мисли кўрилмаган даражада хавфли қуролга айланиши мумкин”, деди у.
Гейцнинг айтишича, СИ билан шуғулланувчи компанияларнинг ўзини ўзи назорат қилиши етарли эмас. Шу сабабли, ҳукуматлар ҳам технология ривожини назорат қилиш жараёнида қатнашиши керак.
У АҚШ ҳукуматини бу йўналишда тегишли қонунлар қабул қилишга, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва сиёсатчиларни СИ хавфсизлиги ҳамда назорати бўйича муҳокамаларга жалб этишга чақирди.
“Бу мажбурий бўлиши керак. Ушбу чоралар соҳа учун қўшимча харажатларни талаб қилади, аммо компаниялар ишига халал бермайди”, дея қўшимча қилди Гейц.

