Дунё

Бинансе раҳбари мижозларнинг ҳакерлар ҳужуми оқибатида кöрган зарарлари қоплаб берилиşини айтди

30-октабр куни Бинансеъга ҳакерлик ҳужуми уюşтирилгани маълум бöлди. Платформанинг маълум қилиşиçа, ҳодиса оқибатидаги умумий зарар тахминан 6,3 миллиард долларни таşкил этади.

Бинансе раҳбари мижозларнинг ҳакерлар ҳужуми оқибатида кўрган зарарлари қоплаб берилишини айтди

Бинансе компанияси раҳбари Ричард Тенг криптобиржага уюштирилган ҳакерлик ҳужумидан сўнг компания раҳбарияти турли мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлик қилаётганини билдирди.

«Ишончингиз комил бўлсин: биз бу муаммони ҳал қилиш, фойдаланувчиларнинг йўқотишларини қоплаш ва ишончингизни оқлаш учун кеча-ю кундуз ишлаяпмиз. Таъкидлаб ўтмоқчиманки, ҳакерлик ҳужуми оқибатида юзага келган барча зарарларни компания маблағлари ҳисобидан қоплаш мажбуриятини оламиз. Активларингиз хавфсизликда», - деди Тенг.

Реутерс агентлигининг хабар беришича, Бинансе'га уюштирилган ҳакерлик ҳужуми бўйича тергов ишларида ФҚБ ҳам иштирок этмоқда. Бюро воқеадан хабардор эканини ва «ҳодиса кўламини аниқлаш мақсадида тегишли давлат ҳамда хусусий ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилаётганини» маълум қилди. Бундан ташқари, терговга АҚШ Махфий хизмати ҳам қўшилган.

Бинансе'га ҳакерлик ҳужуми уюштирилгани 30-октабр куни маълум бўлди.

Платформанинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатидаги умумий зарар тахминан 6,3 миллиард долларни ташкил этади.

Дастлабки маълумотларга кўра, платформага ҳужум ДевОпс муҳандисларидан бирининг ноутбукидаги махфий маълумотлар сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган. Бу эса ҳакерларга хизмат кўрсатиш тизимларига кириш ва маблағларни чиқариб олиш имконини берган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.