Технология

Ҳакерлар Бинансеъдан миллиардлаб доллар ўғирлади. Сумма рекорд даражада бўлиши мумкин

Ҳакерлар энг йирик криптобиржа — Бинансе тизимини бузиб кириб, турли ҳисоб-китобларга кўра, 5,5 млрд долларгача бўлган криптовалютани ўғирлади. Агар рақамлар тасдиқланса, бу тарихдаги энг йирик криптоўғрилик бўлади. Биржа ҳужумни тасдиқлаб, ҳозиргача 3 млрд долларлик актив музлатилганини айтди.

Ҳакерлар Бинансеъдан миллиардлаб доллар ўғирлади. Сумма рекорд даражада бўлиши мумкин

30-октабрга ўтар кечаси номаълум шахслар энг йирик криптобиржа — Бинансе тизимига бузиб кириб, турли ҳисоб-китобларга кўра, 1,7 миллиарддан 5,5 миллиард долларгача бўлган криптовалютани ўз ҳисобларига ўтказиб олди. Агар бу баҳолар тасдиқланса, мазкур ҳужум тарихдаги энг йиригига айланиши мумкин.

Бинансе ҳозирча фақат суриштирув давом этаётганини ва фойдаланувчиларнинг маблағлари “тўлиқ хавфсизликда” эканини маълум қилди. Суммалар очиқланмаган.

“Дастлабки суриштирувимизда хавфсизлик инсиденти бузиб кирилган ноутбук билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган эди, бироқ кейинги текширувларимиз тизимда яна қўшимча бузилиш нуқталари борлигини аниқлади. Бу мураккаб ҳужум бўлди ва биз уни бартараф этиш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда қўлимиздан келган барча чораларни кўряпмиз. Ҳали ҳам далилларни тўпламоқдамиз ва улар аниқланиши биланоқ тўғридан тўғри бўлишамиз”, — деди биржа энг сўнг қолдирган твитида.

Ўз навбатида, Бинансе барча зарарларни САФУ жамғармаси ҳамда компания маблағлари ҳисобидан қоплашини билдирди.

“Маблағларни чиқариб олиш хизматини 45 соат ичида қайта тиклаш бўйича белгиланган муддат режаси ўз кучида қолмоқда. Депозитларга ҳеч қандай таъсир кўрсатилмаган… Биз ҳамкорлар билан зарар кўрган кўплаб активларни музлатиш бўйича ҳамон иш олиб бормоқдамиз ва ҳозиргача қарийб 3 миллиард долларлик маблағни музлатишга муваффақ бўлдик”, — дейди криптобиржа.

Шунингдек, фойдаланувчилар фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишлари ҳамда норасмий ҳаволалар, хабарлар ёки ҳисоб қайдномаси маълумотларини сўровчи мурожаатларга ишонмасликлари лозим экани таъкидланди.

Шунга қарамай, бутун дунё бўйлаб инвесторлар бунга криптовалюталарни сотиш билан муносабат билдириб улгурди: биткоин нархи 3,5 фоизга, эфир (Этҳереум) эса 4 фоиздан кўпроққа тушиб кетди.

Тетҳер (УСДТ) ва Сирсле (УСДС) стейблкоин операторлари ўғирланган 1,7 миллиард долларни тезкорлик билан музлатиб қўйганини билдирди.

Ушбу ўғриликка қадар Бйбит биржасидан 1,5 миллиард долларнинг олиб чиқиб кетилиши тарихдаги энг йирик криптоҳужум деб ҳисобланарди. Ўшанда ФҚБ бу ўғрилик ортида Шимолий Корея ҳакерлари турганини билдирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.