Дунёдаги энг кўп ҳакерлик ҳужумига учраган давлат аниқланди

Дунёда энг кўп ҳакерлик ҳужумига учраган давлат маълум бўлди
Исроил 2026-йилнинг биринчи ярмида қайд этилган ДДоС ҳакерлик ҳужумлари сони бўйича дунёда етакчилик қилди. Барча қайд этилган ҳужумларнинг қарийб 17 фоизи айнан шу мамлакатга тўғри келган. Ҳакерлар учун асосий нишон давлат тузилмалари бўлиб қолди, бу муассасаларга қилинган ҳужумларнинг 37,2 фоизи йўналтирилган.
Радваре маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳакерлар фаоллиги геосиёсий низолар билан бевосита боғлиқ бўлган. 2026-йил март ойида Яқин Шарқдаги ҳарбий тўқнашувлар ҳақидаги хабарлар ортидан ҳужумлар сони феврал ойига нисбатан икки баравардан кўпроққа ошган.
2026-йилнинг дастлабки олти ойида веб-хизматларга қилинган ДДоС-ҳужумлар сони 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 110,6 фоизга кўпайган. Агар ҳозирги суръат сақланиб қолса, йил охирига бориб уларнинг сони тахминан 166 фоизга ошиши мумкин.
Шу билан бирга, веб-иловалар ва АПИъларга зиён келтирувчи сўровлар сони икки баравардан кўпроққа ортди. Маълумотларга кўра, заиф нуқталарнинг 80 фоизидан уларнинг расмий СВЕ-идентификаторлари эълон қилинишидан олдинроқ фойдаланиб бўлинган. Ҳисобот муаллифлари киберҳужумларнинг тезлашишини қисман сунъий интеллект ривожланиши билан боғлади. Бу заифликларни тезроқ аниқлаш ва ҳужумчилар ҳаракатларини автоматлаштириш имконини бермоқда.

