Иқтисодиёт

Binance Қозоғистонда МДҲ бўйича ҳисоб-китоблар хабини ташкил этишга келишиб олди

Binance Investments Co. криптобиржаси Қозоғистон Миллий банки билан ҳамкорликда мамлакатда хаб ташкил этади

Binance Қозоғистонда МДҲ бўйича ҳисоб-китоблар хабини ташкил этишга келишиб олди

Binance Investments Co. криптобиржаси Қозоғистон Миллий банки билан ҳамкорликда мамлакатда МДҲ бўйича ҳисоб-китоблар хабини очади. Бу ҳақдаги тегишли ўзаро тушуниш меморандумини томонлар имзоладилар, дея хабар берди регулятор матбуот хизмати.

Имзолаш маросимида Миллий банк раиси Тимур Сулейменов ва Binance асосчиси Чанпэн Чжао иштирок этди. Лойиҳа шартларига кўра, криптобиржа Қозоғистонда гуруҳ ваколатхонасини ташкил этади ва Миллий банкдан биринчи тоифадаги тўлов ташкилоти мақомида фаолият юритиш учун лицензия олади.

Регуляторнинг қайд этишича, ушбу лойиҳа Binance операцияларининг бир қисмини Қозоғистонга кўчириш ва мамлакат орқали МДҲ ҳамда Шарқий Европадан келган мижозларнинг сезиларли қисмига хизмат кўрсатиш имконини беради. Миллий банк бу халқаро технологик компетенцияларни жалб қилишга ва мамлакатнинг рақамли молиявий хизматлар экспорти соҳасидаги салоҳиятини очишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

Регулятор ушбу йўналишнинг ривожланиши рақамли молиявий активлар айланмасини тартибга солиш ислоҳоти ва молия бозорининг янги субъекти — биринчи тоифадаги тўлов ташкилоти пайдо бўлганидан кейин имконли бўлганини эслатиб ўтди. Хусусан, ўзгаришлар банк хизматлари билан бир қаторда тўлов ва молиявий хизматларнинг янги турларидан фойдаланишга рухсат беради. Binance янги тартибга солиш доирасида лойиҳани бошлаган биринчи глобал компаниялардан бири бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.