Белгия ва Şвецияда ҳакерлар яна супермаркетлардаги музлатгиçларни бузиб кирди
Европанинг бир қатор давлатларидаги супермаркетлар тармоқлари ҳакерлик ҳужумларига уçради. Киберҳужумлар оқибатида дöконлардаги совитиş ускуналари иситиş режимига öтиб, озиқ-овқат маҳсулотлари айниган.

Белгия ва Швецияда хакерлар яна супермаркет музлаткичларига ҳужум қилди
Европадаги супермаркетлар тармоқлари янги хакерлик ҳужумлари ҳақида хабар берди. Ҳужумлар натижасида совитиш ускуналари муздан халос бўлиш режимига ўтиб кетган.
Аҳолд Делҳаизе ва Солруйт тармоқлари раҳбарияти 2-ноябр куни ушбу ҳужум Белгия ва Люксембургдаги бир неча ўнлаб дўконга таъсир кўрсатганини маълум қилди. Аҳолд Делҳаизе тармоғидаги совитиш ускуналари учун масъул бўлган Сабсобел компанияси Белгиянинг Белга ахборот агентлигига гап хакерлик ҳужуми ҳақида кетаётганини билдирган. Солруйт (Белгиядаги Спар дўконлари оператори) эса бешта дўконда совитиш ускуналари ишдан чиққанига аниқлик киритган.
Йле нашрининг ёзишича, Швециянинг ИСА супермаркетлар тармоғи ҳам музлаткичлар ишида носозликлар ҳақида хабар берган. Компания маълумотларига кўра, музлаткичлар 50°С ҳароратли муздан халос бўлиш режимига ўтиб кетган ва бунинг оқибатида кўплаб маҳсулотлар айниб қолган. Афтонбладет газетасининг хабар беришича, шунга ўхшаш муаммо Швециянинг марказий қисмидаги Сооп Гроупъга қарашли олтита дўконда ҳам кузатилган.
Реутерс агентлигининг хабар беришича, Эстониядаги супермаркетлар тармоқларидан бири ҳам шундай муаммога дуч келган. Тармоқ номи ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти.
Европа давлатларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари хакерлик ҳужуми ортида ким турганини ҳозирча маълум қилмади.
Октабр ойида хакерлар Франсиядаги турли тармоқларга қарашли бир неча юзлаб супермаркетларнинг совитиш ускуналари ишига ноқонуний аралашган эди. Шунда ҳам ёвуз ниятли кимсалар музлаткичларни 50°С ҳароратли иситиш режимига ўтказиб қўйган. Шунингдек, Нидерландияда ҳам ўз супермаркетларига эга бўлган Аҳолд Делҳаизе тармоғи ўз иловаси ишида узилишлар юз берганини маълум қилганди.

