“Барселона” “Арсенал” ҳимоячисини сотиб олиши мумкин
Бироқ ушбу битимни амалга ошириш жуда мушкул кечиши кутилмоқда. “Арсенал” бош мураббийи Микел Артета январ ойида эквадорлик футболчини қўйиб юборишдан манфаатдор эмас.

“Барселона” “Арсенал” ҳимоячисини харид қилиши мумкин
Каталониянинг “Барселона” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳамда Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси Пьеро Инкапьени ўз сафига қўшиб олиши эҳтимоли бор.
Бироқ бу трансферни амалга ошириш анча қийин бўлиши кутилмоқда. “Арсенал” бош мураббийи Микел Артета январ ойида эквадорлик футболчини қўйиб юборишни истамаяпти ва уни жамоада сақлаб қолишни режалаштирган. Шу сабаб Инкапьенинг клубдан кетиш эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Пьеро Инкапье ўтган мавсумни Лондон клубида Германиянинг “Байер” жамоасидан ижара асосида ўтказган эди. Ўтган ёзда эса “Арсенал” футболчининг трансфер ҳуқуқини 40 миллион еврога тўлиқ сотиб олди.
Жорий мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, умумий ҳисобда 256 дақиқа ҳаракат қилган. Англия Премьер Лигаси доирасида эса у атиги 46 дақиқа ўйнаган, холос. Трансфермаркт портали Инкапенинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

