«Барса» 7 та гол урди, «МУ» камбек қурбони. Кун ўйинлари
Чоршанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар.

«Барса» 7 та гол урди, «МУ» камбек қурбони. Кун ўйинлари
Испания: «Барселона» тўхташ нималигини билмаяпти
«Барселона» – «Расинг» 7:2
Жоау Канселу, 8 (1:0). Рафиня, 25 – пеналти (2:0). Гуе, 30 (2:1). Вилялибре, 36 – автогол (3:1). Рафиня, 42 (4:1). Забири, 65 (4:2). Рафиня, 67 – пеналти (5:2). Габриел Жезус, 79 (6:2). Ямал, 89 (7:2)
«Барселона» бу мавсумда ҳеч қандай чегара тан олмаяпти. Жамоа Ла Лигадаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, рақибларини шунчаки янчиб ташламоқда. Бу гал каталонияликлар йўлига чиққан дебютант «Расинг» 7 та гол ўтказиб юборди. Ҳолбуки, ушбу жамоа мавсумни яхши бошлаган ва беш турда 7 очко тўплаганди.
Флик ҳозирча асосий етакчиларга дам беришни режалаштирмаяпти. Фақат ҳимоя чизиғида Кубарси, Кунде ва Эспартга дам берилди, аммо ҳужумда Ямал, Рафиня, Олмо ва Адееми каби футболчилар майдонга тушишда давом этди. Рафиня 3 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида 9 гол билан яққол пешқадамга айланди, гол+пас тизимида 9+3 кўрсаткичига эга бўлди (ЕЧЛдаги голлари билан қўшиб ҳисоблаганда жами 11 гол), Ямал дубл қайд этиб, 8 гол билан ундан кейинги иккинчи ўринга чиқиши мумкин эди, бироқ пеналтидан фойдалана олмади (унда 7+5). Ёзги трансферлар охирида «Арсенал»дан харид қилинган Габриел Жезус ҳам шу куни Ла Лигадаги гол ҳисобини очишга муваффақ бўлди.
Умуман олганда, «Барселона» бу мавсумда Европанинг энг кўп гол ураётган жамоаси бўлиб турибди: 7 ўйинда (Ла лигада 6, ЕЧЛда 1) 33 гол урди ва 6 та гол ўтказиб юборди. Бу учрашувларнинг бештасида камида 5 тадан гол урилган.
Шу билан бирга, жамоа ҳозирча жиддий рақиб синовидан ўтмади, кейинги турда эса «Севиля» майдонига сафар қилади.
«Атлетико» – «Осасуна» 4:0

