Маҳаллий

Айрим ҳудудлар учун пенсия тайинлашнинг ихчам тартиби синовдан ўтказилади

Пенсия жамғармаси бир ой муддатда Ўзбекистондан ташқарида бўлган пенсионерларнинг пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқлашда “МьиД”

Айрим ҳудудларда пенсия тайинлашнинг ихчам тартиби синовдан ўтказилади

Ҳукуматнинг жорий йил 19-октябрдаги 576-сон қарори билан фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш бўйича ихчам хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2026-йил октябр–декабр ойларида тажриба-синов тариқасида Пенсия жамғармасининг қуйидаги туман (шаҳар) бўлимларида пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш билан боғлиқ вазифалар ҳудудий бошқармаларга ўтказилади:

Ҳудудий бошқармаларда ҳар бир туман (шаҳар) учун 3 кишидан иборат комиссия, туман (шаҳар) бўлимларида эса фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолияти йўлга қўйилади.

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, қуйидаги хизматлар фуқаронинг мурожаатини талаб қилмаган ҳолда проактив шаклда кўрсатилади:

Комиссия ариза келиб тушгандан сўнг ўн кун ичида тегишли қарор қабул қилади.

Пенсия жамғармаси бир ой муддатда Ўзбекистондан ташқарида бўлган пенсионерларнинг пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқлашда “МьиД” ахборот тизими орқали шахсни тасдиқлаш имконини яратади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.