Маҳаллий

Пенсия тизимида фуқаролардан қоғоз ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти бекор қилинади

Президентнинг 2026-йил 28-сентябрдаги ПҚ–355-сон қарори билан давлат пенсия таъминоти хизматларини босқичма-босқич рақамлаштириш ва проактив шаклга

Пенсия тизимида фуқаролардан қоғоз ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти бекор қилинади

Президентнинг 2026-йил 28-сентябрдаги ПҚ–355-сон қарори билан давлат пенсия таъминоти хизматларини босқичма-босқич рақамлаштириш ва проактив шаклга ўтказиш белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2027-йил 1-январдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз кўринишидаги ҳужжат ва маълумотларни қабул қилиш амалиётини тўхтатади. Пенсияга доир зарур маълумотлар ахборот тизимлари орқали олинади.

Шу кундан бошлаб «Менинг пенсиям» онлайн хизмати ҳам ишга туширилади. Ушбу хизмат орқали фуқаролар пенсия ҳисобида инобатга олинадиган меҳнат стажи, кундузги таълим даври ва ҳарбий хизматга оид маълумотларни кўриши, пенсия миқдорини аниқлаши ҳамда архив маълумотларини олиш учун электрон сўров юбориши мумкин бўлади. Пенсия ёшига етишига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади.

2027-йил 1-январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам алоҳида аризасиз, проактив тартибда тайинланади. Бундан ташқари, пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш, тўхтатилган пенсияни қайта тиклаш ва яшаш манзили ўзгарганда пенсия ишини ҳисобга қўйиш каби хизматлар электрон шаклда кўрсатилади.

2026-йил 1-ноябрдан пенсия тайинланган фуқароларга банк ҳисобварағини биометрик идентификация — Фасе-ИД орқали очиш имконияти яратилади.

Шунингдек, 2026-йил 1-декабрдан фуқаролар пенсиянинг бир туридан бошқасига ўтиш ёки қўшимча архив ва электрон маълумотлар асосида пенсия миқдорини қайта ҳисоблатиш учун электрон мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Қарорда пенсия тизимида бюрократик тўсиқларни камайтириш ва хизматларни 2027-йил 1-январга қадар тўлиқ интерактив ҳамда проактив шаклга ўтказиш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.