Ўзбекистонда ишсиз қолганлар ва боқувчисини йўқотганларга пенсиялар проактив тайинланиши белгиланди
Ўзбекистонда 1-ноябрдан айрим ишсиз фуқароларга ёшга доир пенсия умумий белгиланган ёшдан икки йил аввал проактив тарзда тайинланади. 2027-йилдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам мурожаациз тайинланади. 2027-йилдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз ҳужжатларни қабул қилмайди.

Ўзбекистонда ишсиз қолганлар ва боқувчисини йўқотганларга пенсиялар проактив тарзда тайинланиши белгиланди
28-сентабр куни “Давлат пенсия таъминотига оид замонавий хизматларни жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қуйидаги пенсия таъминоти хизматлари фуқаролардан алоҳида мурожаат талаб қилинмаган ҳолда проактив шаклда кўрсатилади, бунда фуқарога проактив тарзда тайинланган пенсияларни рад этиш ҳуқуқи берилади:
2026-йил 1-ноябрдан бошлаб меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда банд бўлган ҳамда бошқа асосларга кўра умумий белгиланган пенсия ёши қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга шахсларга имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш хизмати интерактив шаклда кўрсатилади.
Фуқаролар бунинг учун ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.уз) орқали мурожаат қилиши мумкин.
2026-йил 1-декабрдан бошлаб фуқаролар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилиши мумкин. Агар тайинланадиган янги пенсия миқдори фуқаро олаётган пенсиядан кам бўлса, аввалги пенсия тури ўзгаришсиз қолдирилади.
Шунингдек, иш стажи ва иш ҳақи тўғрисида архив ёки ташкилотлар томонидан тақдим этилган қўшимча электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилиш мумкин бўлади.
2027-йил 1-январдан бошлаб пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш ва тўхтатиб турилган пенсия тўловларини тиклаш бўйича мурожаат қилиш мумкин бўлади.
Фуқаролар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари, ижро ҳужжатлари ҳамда бошқа қарорлар асосида пенсия миқдоридан чегирма қилингани тўғрисида, ҳисобланган пенсия ва ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлангани ҳақида маълумот олиши мумкин.
Яшаш манзили ўзгаргани муносабати билан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобга қўйиш ҳам электрон шаклда амалга оширилади.
2027-йил 1-январдан бошлаб “Менинг пенсиям” онлайн хизмати орқали пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олинадиган:
Шунингдек, пенсиянинг тайинланадиган миқдорини аниқлаш ҳамда давлат архиви идораларига иш ҳақи ва иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун электрон сўровлар юбориш имконияти берилади.
Пенсия ёшига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади.
2027-йил 1-январдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
Қарор лойиҳасига кўра, 2028-йилдан пенсия ёши ҳар йили 3 ойга оширилиб, 2039-йилда эркаклар учун 63, аёллар учун 58 ёшга етказилади. Шунингдек, пенсия тайинлаш учун энг кам иш стажи 2034-йилда 15 йилгача оширилиши кўзда тутилган.

