Маҳаллий

“Айбловни ътуҳмат хулосасиъ десак тўғрироқ бўлади” — блогер Сирожиддин Одилов

“Айбловни ътуҳмат хулосасиъ десак тўғрироқ бўлади” — блогер Сирожиддин Одилов

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туманида 24-сентябр куни ўтказилган суд мажлисида прокурор айбланувчи блогер Сирожиддин Одиловга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилишини сўради. Бу ҳақда суд жараёнида қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди.

Март ойида “Сирожиддин Медиа” номи билан танилган блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумон қилиниб, қамоққа олинган эди. Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, блогерга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган эди.

Айбланувчининг адвокати Озод Жўрабоевнинг айтишича, судда Сирожиддин Одиловга қўйилган ҳеч бир айб тасдиқланмаган.

Суд жараёни узоқ давом этди. Худди шу суд жараёни Жиззах шаҳрида ҳам давом этган эди. Суд тергови давомида бирор айблов 15 фоизга бўлса ҳам исботланмади. Яъни важлар ҳам, сўзлар ҳам қуруқ гаплигича қолди, тасдиқ топмади. Шу асосда бизнинг позициямиз шуки, бу ерда умуман жиноий ҳодисанинг ўзи юз бермаган, деди адвокат.

Айбланувчи Сирожиддин Одиловнинг таъкидлашича, дастлабки қамоққа олиш пайтиданоқ унга нисбатан ноҳақлик бошланган.

Қамоққа олиш эҳтиёт чораси бўйича ҳам ноҳақликлардан бошланди. Шунинг учун Самарқанддан ишни олиб кетишни сўрагандик. Чунки у ерда мени қамаб юбориши мумкин эди. Айблов хулосаси ҳам умуман ўхшамаган. Уни “туҳмат хулосаси” десак тўғрироқ бўлади. Фақат гап-сўз. Бирорта исбот-далил йўқ. Уч йил ўтгандан кейин айтишяптики, биз алдаганмиз, улардан қанақадир моддий манфаат олганмишмиз. Унга далил қилиб ўзимизнинг шартномаларимизни кўрсатяпти. Шартномада товламачилик шартномаси, деб ёзилмаган. У ерда хизмат кўрсатиш шартномаси бор. Хизмат кўрсатиб, пулини ҳам олмаганмиз. Хўп, пулини тўлаган бўлсанг, бизга кўрсат, чекинг ёки қанақадир тўлов топшириқномаси бўлади. Қани, ҳеч нима йўқ. Менга қўйилаётган моддаларга келтирилаётган важлар гапдан бошқа нарса эмас, деди айбланувчи.

Маълумот учун, Сирожиддин Одилов тармоқларда “Сирожиддин Медиа” номи билан танилган бўлиб, унинг ЁуТубеъдаги саҳифасида салкам 1 млн, Фасебоокъда 50 мингга яқин, Инстаграмъда 30 мингдан зиёд обуначиси бор. У асосан ҳуқуқий-ижтимоий мавзуларда чиқишлар қилиб келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.