Автовокзал ва темир йöл вокзаллари 3 йилгаçа солиқлардан озод этилиşи мумкин
Öзбекистонда автовокзаллар, автостансиялар, темир йöл вокзаллари ва маҳаллий аеропортларни 2027-йил 1-январдан 2030-йил 1-январгаçа мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилиş таклиф этиляпти. Бундан таşқари, автостансиялар ҳудудининг 20 фоизигаçа бöлган қисмида турли мажмуалар қуриşга рухсат бериş кöзда тутилган.

Автовокзал ва темир йўл вокзаллари 3 йилгача солиқлардан озод этилиши мумкин
Ўзбекистонда автовокзал ва темир йўл вокзаллари уч йил муддатга солиқдан озод қилиниши мумкин. Транспорт вазирлиги шу бўйича қарор лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда автовокзаллар, автостансиялар, темир йўл вокзаллари ва маҳаллий аеропортларни 2027-йил 1-январдан 2030-йил 1-январгача мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, Марказий банк тижорат банклари орқали тадбиркорларга автовокзал ва автостансияларни қуриш, реконструксия қилиш ҳамда модернизация қилиш учун имтиёзли шартларда узоқ муддатли кредитлар ажратиш механизмини жорий этиши мумкин. Бундай кредитлар шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташиш учун янги микроавтобуслар харид қилишга ҳам йўналтирилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, автостансиялар ҳудудининг 20 фоизигача бўлган қисмида турли мажмуалар қуришга рухсат бериш кўзда тутилган. Улар электромобилларни қувватлаш шохобчалари, умумий овқатланиш обьектлари, меҳмонхоналар, техник сервис пунктлари, автомобил ювиш шохобчалари ва дўконларни ўз ичига олиши мумкин.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 11-ноябргача давом этади.

