Маҳаллий

Авария ва фалокатлардан жабрланганларга зарарни қоплаş тартиби белгиланди

Öзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаş ва қоплаş тартиби белгиланди. Ҳалок бöлган фуқароларнинг оила аъзоларига 500 БҲМгаçа, жароҳат олганларга эса жароҳат оğирлигига қараб 100–200 БҲМгаçа бир марталик моддий ёрдам бериş назарда тутилган.

Авария ва фалокатлардан жабрланганларга зарарни қоплаш тартиби белгиланди

Ҳукуматнинг 2026-йил 3-ноябрдаги 606-сон қарори билан бу борадаги низом тасдиқланди

Низом транспорт авариялари ва ҳалокатлари, кимёвий хавфли ҳамда ёнғин-портлаш хавфи мавжуд обьектлардаги фавқулодда вазиятлар, энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар, бино конструксияларининг тўсатдан бузилиши каби ҳолатларни қамраб олади.

Жабрланганлар фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб 30 кун мобайнида белгиланган шаклдаги аризани тўлдириб, тегишли комиссияга тақдим этиши керак.

Суд томонидан айбдорлар аниқлангунга қадар етказилган зарар тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус жамғармадан қопланади. Айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари зарарни белгиланган муддатда тўлиқ қоплай олмаган ҳолларда ҳам тўлов ушбу жамғармадан амалга оширилади.

Шунингдек, комиссия далолатномаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида бир марталик моддий ёрдам тўланади. Бу ёрдам айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳисобидан берилади.

Моддий ёрдам миқдорлари қуйидагича белгиланган:

Ҳалок бўлган фуқаронинг оила аъзоларига - БҲМнинг 500 бараваригача. Маблағ унинг турмуш ўртоғи, болалари, ота-оналари ва қарамоғидаги шахслар ўртасида тенг улушда тақсимланади;

Оғир тан жароҳати олган фуқароларга - БҲМнинг 200 бараваригача;

Ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга - БҲМнинг 150 бараваригача;

Енгил тан жароҳати олган фуқароларга - БҲМнинг 100 бараваригача.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.