Ауди АҚŞда илк заводини оçади. Лойиҳа қиймати 4 млрд доллар
Ауди автоконсерни АҚŞнинг Жоржия şтатида öзининг илк заводини қуради. Бунга асосий сабаб сифатида Трамп маъмурияти томонидан импорт автомобиллари ва бутловçи қисмларига жорий этилган 15 фоизлик божлар келтириляпти.

Ауди АҚŞда илк заводини қуради. Лойиҳа қиймати 4 млрд доллар
Германиянинг Ауди автоконсерни АҚŞнинг Жоржия штатида ўзининг илк заводини барпо этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа учун қарийб 4 миллиард доллар сармоя ажратилади. Бу ҳақда компания бош директори Гернот Дёеллнер ҳамда АҚŞ президенти Доналд Трамп иштирокида ўтказилган тадбирда эълон қилинди.
Ҳозирга қадар Ауди Америка бозори учун автомобилларни Европа ва Мексикадаги заводларидан импорт қилиб келарди. Трамп маъмурияти томонидан импорт автомобиллари ва бутловчи қисмларига жорий этилган 15 фоизлик божлар сабаб компания ўтган йили 1,2 миллиард евро (тахминан 1,4 млрд доллар) қўшимча харажат қилишга мажбур бўлган. Экспертлар фикрича, молиявий босим ва АҚŞ бозорида сотувларнинг қисқариши (жорий йилда сотувлар 16 фоизга тушган) немис брендини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ундамоқда.
Янги заводда йилига 200 мингтагача автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган. Асосан қимматбаҳо ва йирик йўлтанламаслар, жумладан, Ауди Қ7, Қ8 ва Қ9 моделлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Қурилиш кейинги йил бошланади, ишлаб чиқариш 2030-йиллар бошига мўлжалланган.

