Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчининг тоифаси пасаядими?
Малака тоифасини умрбод сақлаб қолиш ҳуқуқига эга ўқитувчи юқорироқ тоифа ёки 70 фоизлик устама олиш мақсадида навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, етарли балл тўплай олмаса ҳам, амалдаги тоифаси пасайтирилмайди. Шу тоифа бўйича иш ҳақи ҳам сақланиб қолади.

Аттестациядан ўта олмаган ўқитувчининг тоифаси пасаядими?
Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.
Низомнинг 7-бандига мувофиқ, малака тоифасини умрбод сақлаб қолиш ҳуқуқига эга педагоглар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.
Шу билан бирга, улар юқорироқ малака тоифаси ёки устама олиш мақсадида ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиши мумкин.
Низомнинг 44-бандига кўра, навбатдан ташқари аттестацияда етарли балл тўплай олмаган педагогнинг малака тоифаси пасайтирилмайди. Унинг амалдаги тоифаси ҳамда шу тоифа бўйича иш ҳақи сақланиб қолади.
Яъни ихтиёрий синовда кутилган натижага эриша олмаслик ўқитувчини аввалги малака тоифасидан маҳрум қилмайди.

