Маҳаллий

Атмосферага юқори миқдорда чанг-газ чиқараётган корхона фаолияти тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳудудий бош бошқармалари томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, шунингдек,

Атмосферага катта миқдорда чанг-газ чиқараётган корхона фаолияти тўхтатилди

Хусусан, Андижон вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси фуқаролардан оҳак ва ғишт ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган тутун ҳамда чанг туфайли нафас олиш қийинлашаётгани ҳақида келиб тушган мурожаатлар асосида тегишли ўрганиш ва назорат ишларини олиб борди. Текширувлар жараёнида оҳак ва ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти назоратга олиниб, масъулларга атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, белгиланган экологик меъёрларга амал қилиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини амалдаги норматив талаблар асосида ташкил этиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, корхоналарда ўрнатилган чанг ва газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги ўрганилди, лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинди. Олинган намуналар белгиланган тартибда текширилади ҳамда таҳлил натижаларига кўра қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Қолаверса, ҳудудларда аниқланган 2 та қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилиб, қонуний чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, Наманган вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ҳам ғишт ишлаб чиқарувчи "С.М." корхонасида экологик талабларга риоя этилиши юзасидан назорат-рейд тадбири ўтказилди. Ўрганиш давомида корхона атмосферага юқори даражада чанг-газ чиқараётгани аниқланиб, фаолияти вақтинча тўхтатилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рейд тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.