Иқтисодиёт

Асептик қуйиш технологияси, сув назорати ва промоаксия: Элевíва ичимлиги заводидан махсус репортаж

Ўзбекистон ичимликлар бозорида янги маҳсулот – Элевíва тақдим этилди.

Асептик қуйиш технологияси, сув назорати ва промоаксия: Элевíва ичимлиги заводидан махсус репортаж

Ўзбекистон ичимликлар бозорига янги маҳсулот — Элевíва тақдим этилди. Фамилй Гроуп компаниясига тегишли ушбу бренд навбатдаги маҳсулот бўлиб, ундан аввал компания ўзбекистонликлар орасида оммалашган РС Сола, Флавис, АркТеа, Фенси ва яна бошқа кўплаб маҳсулотларни тақдим этган. Компания раҳбарияти янги маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида асептик қуйиш технологиясидан фойдаланилаётганини маълум қилди. Бу усул ичимликни консерванциз тайёрлаш ва уни махсус тозаланган қадоққа қуйиш имконини беради. Kun.uz мухбири ишлаб чиқариш босқичлари, сув ва хомашё назорати ҳамда тайёр маҳсулот сифати қандай текширилиши билан танишди.

Элевíва ишлаб чиқариш линиясининг асосий хусусиятларидан бири асептик қуйиш технологиясидан фойдаланишдир. Оддий қилиб айтганда, бу турдаги фаолиятда маҳсулот ва қадоқнинг микробиологик хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда ичимлик қуйиладиган ПЕТ қадоқлар ва преформалар олдиндан махсус ишловдан ўтказилади.

Завод вакилларининг тушунтиришича, ПЕТ қадоқлар водород пероксиднинг газсимон фраксияси ёрдамида тозаланади. Шундан сўнг ичимлик аввалдан тайёрланган қадоққа қуйилади. Компания ушбу технология орқали маҳсулотни консервантларсиз ишлаб чиқариш имконияти яратилганини таъкидламоқда.

Консервантлардан фойдаланмаслик эса ишлаб чиқариш технологиясига қўйиладиган талабларни оширади. Бунда маҳсулотнинг қадоқланиши, умумий муҳит ва хомашё сифати доимий назорат қилиниши керак. Корхона вакилларининг сўзларига кўра, асептик линиядан фойдаланиш маҳсулот таннархига ҳам таъсир қилади. Шу боис, Элевíва премиум сегментга йўналтирилган ичимлик сифатида тақдим этилмоқда.

Ичимлик ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган сув алоҳида назорат остида туради. Завод ҳудудида артезиан қудуқлари мавжуд бўлиб, марказий водопровод суви ишлатилмайди.

Ерости суви махсус филтрация тизимидан ўтказилади. Филтрациянинг ҳар бир босқичида сув лаборатория ходимлари томонидан текширилади ва сувнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳолати босқичма-босқич назорат қилиб борилади.

Бундан ташқари, заводга олиб кириладиган хомашё ҳам ишлаб чиқаришга қўйилишидан олдин сифат назоратидан ўтади. Лабораторияда, хусусан, шакарли сироплар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр ичимликларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари текширилади. Якунда маҳсулотлар микробиологик таҳлилга юборилади. Яъни назорат фақат маҳсулот тайёр бўлганидан кейин эмас, хомашё заводга келганидан бошлаб, ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичларига қадар давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.