Сиёсат

Арманистон парламентида депутатлар оммавий мушташув уюштиришди

Арманистон парламентида ҳукмрон партия ва мухолифат вакиллари ўртасидаги оғзаки айтишув оммавий мушташувга айланиб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Низо ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» фракцияси депутати Тарон Чахояннинг чиқишидан сўнг бошланди. У мухолифатдаги «Кучли Арманистон» партиясининг сайловолди кампаниясига тўхталиб ўтди. Чахояннинг баёнотлари мухолифат вакилларини, жумладан фракция раҳбари Нарек Карапетянни ғазабга келтирди. Депутатлар ўртасида оғзаки […]

Арманистон парламентида депутатлар оммавий мушташув уюштиришди

Арманистон парламентида ҳукмрон партия ва мухолифат вакиллари ўртасидаги оғзаки даҳанаки жанг оммавий мушташувга айланиб кетди.

Ҳодиса ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» фракцияси депутати Тарон Чахояннинг чиқишидан кейин бошланди. У мухолифатдаги «Кучли Арманистон» партиясининг сайловолди кампаниясига тўхталиб ўтган эди.

Чахояннинг сўзлари мухолифат вакилларининг, жумладан фракция раҳбари Нарек Карапетяннинг ғазабини келтирди. Депутатлар ўртасида оғзаки тортишув бошланиб, кейинчалик у мушташувга айланди.

Парламент вице-спикери Рубен Рубинян танаффус эълон қилди. Залга хавфсизлик хизмати ходимлари кириб, низо иштирокчиларини ажрата бошладилар.

Таранг вазият парламент коридорларида ҳам сақланиб қолди. Хавфсизлик ходимлари ўзаро рақобатлашаётган томонлар орасида турдилар. Кейинчалик вазият барқарорлашди ва депутатлар ўз кабинетларига тарқалишди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.